Сайёр семинар ўтказилди

// 02.05.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (529.42 KB)

Куни-кеча корхона цехлари раҳбарлари ва касаба уюшма қўмитаси раислари билан ҳамкорликда “Куч-бирликда” шиори остида сайёр семинар  ўтказилди. 

Семинарда ҳуқуқшунослик бўлимнинг бошлиғи А.Каракузиев Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодекси”ни янги таҳрири ҳақида ахборот берди. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги тақдимот ҳам намойиш этилди. 

Семинар иштирокчилари, шунингдек, корхона “Жамоа шартномаси” ва “Ички меҳнат тартиб қоидалари” билан таништирилди. Касаба уюшма қўмитаси раисининг янги таҳрирдаги “Кундалиги” ҳақида маълумот берилди. Семинар давомида мавзуларни мустаҳкамлаш учун турли тренинглар ташкил этилди. 

Цех  бошлиғи ва фаолларига  ҳамкорликда жамоа  бўлиб ишлаш  бўйича амалий машғулотлар, фаолиятга оид ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича маълумотлар берилди. 

“Максам-Чирчиқ” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 02.05.2024