Сарҳисоб - “Ўзкимёсаноат” тизимида ёшлар сиёсати: аниқ натижалар ва амалий қўллаб-қувватлаш

// 15.01.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (4.39 MB)

2025-йилда давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 41 та банддан иборат “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда тасдиқланди ва изчил амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида жорий йилда:
•  240 та маданий-маърифий,
•  215 та спорт-соғломлаштириш,
•  86 та интеллектуал ва инновацион йўналишдаги тадбирлар ташкил этилди.

Шунингдек, тизим корхоналари ўртасида Ёш мутахассислар форуми ўтказилиб, унда ташкил этилган “Энг яхши инновацион ғоя” танловида 250 нафар ёш мутахассис иштирок этди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ёшларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” форматдаги очиқ мулоқотлар мунтазам ташкил этилмоқда. 2025-йил давомида Жамият бошқарув раиси иштирокида жами 6 та очиқ учрашув ўтказилиб, 100дан ортиқ ёшларнинг мурожаат ва муаммолари ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, жорий йилда ишга қабул қилинган 1 079 нафар янги ходимнинг 529 нафари (49%) ёшлар бўлиб, шундан 87 нафари (16,4%) аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Ижтимоий масъулият доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 5 та маҳалладан ишсиз тоифадаги ёшлар манзилли тарзда бириктирилди. Уларнинг 22 нафари расмий банд қилинди, 30 нафари ишга жойлаштирилди, 3 нафари ҳарбий хизматга жалб этилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ва муносиб иш ўринлари яратиш борасидаги ишларини изчил давом эттиради.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 15.01.2026