2024-йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида техник ва технологик янгилаш, модернизация жараёнлари натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортди
“Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид цехида катализаторларни такомиллаштириш ҳисобига аммиак ишлаб чиқариш суткасига 1 744 тоннадан 1 800 тоннагача етказилди;
поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланиб, кунлик ишлаб чиқариш 137 тоннадан 180 тоннагача оширилди;
«Максам-Чирчиқ» АЖда карбамид ишлаб чиқариш цехида модернизация ишларининг амалга оширилиши ҳисобига кунлик ишлаб чиқариш 820 тоннадан 950 тоннагача оширилди
«Деҳқонобод калий завод» АЖда тоғ-кон комплекси шахтасининг 9-10 панелларида янги конвеерлар монтаж қилинди, натижада суткасига қўшимча 100 тонна калий хлориди ишлаб чиқариш таъминланди
“Фарғонаазот” АЖда – карбамид цехи синтез колоннасини модернизацияси ҳисобига карбамид ишлаб чиқариш суткасига 1 280 тоннадан 1 320 тоннага етказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати