Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон – Россия 3 таълим форумида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам фаол қатнашмоқда

// 26.10.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (897.38 KB)

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.

Мазкур форум доирасида мамлакат олий ўқув юртлари билан Россия ишлаб чиқариш секторлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, муҳандислик, энергетика, кимё саноати соҳаларида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Форум якунида 100 га яқин ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Битимлар асосан Россияда ривожланган технологик ишлаб чиқариш соҳаларининг тажрибасини Ўзбекистон олийгоҳларига татбиқ этишга қаратилган.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати