РКТУнинг Тошкент шаҳри филиалида тарғибот тадбири ўтказилди

// 27.04.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (67.98 MB)

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-мартдаги ПФ-33-сон "Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ва уни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқотда мазкур фармон аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, эрта никоҳларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва никоҳнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Улар билан фикр алмашиш жараёнида, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Бу каби мулоқотлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 28.04.2026