Рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш рейтингида "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти 2-ўринни қўлга киритди

// 27.02.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (149.65 KB)

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш рейтингида 2-ўринни қўлга киритди.

Хўжалик бошқаруви органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра “Ўзкимёсаноат” АЖ 97,44 фоиз натижани қайд этиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Рейтингда республиканинг умумий ҳисобда 91 та ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 15-июндаги 373-сон қарори билан амалга ошириб келинмоқда. 

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш очиқлик ва электрон иштирок, электрон хизматлар, ахборот хавфсизлиги ҳамда фаолиятнинг рақамлашганлиги индекслари асосида амалга оширилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 27.02.2025