"Қизилқум фосфорит комплекси" ишчилари корхона кутубхонасига 400 дан ортиқ китоблар совға қилишди

// 12.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (620.02 KB)

Сўнгги йилларда китобхонликка бўлган эътибор анча кучайган. Маънавий-маърифий соҳани такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг асосий бўғини сифатида ҳам айнан китобхонлик муҳим ҳисобланмоқда. 

Хабарингиз бор, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда “Китобхон ходим” марафони ташкил қилинган эди. Корхона кутубхона фондини бойитиш, бу орқали ишчи-ходимларни кутоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш, “Китобхон ходим” танловида иштирокчилар қамровини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган марафонда, айниқса, раҳбар ходимларнинг қизиқиши баланд бўлди. 

Марафонда “Ташкура” карер жамоаси, Қўриқлаш, Транспорт, Ишлаб чиқариш бўлимлари, Кон транспорт, Фосфорит ишлаб чиқариш, Темирйўл цехлари, ММ ва СХ бўлими, Марказий лаборатория ходимлари, энергетиклар, ускуначилар ва диспетчерлар алоҳида фаоллик кўрсатишди.


Сўнгги янгилаш санаси: 12.03.2024