“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Умуммиллий диктант” лойиҳаси ўтказилди

// 14.10.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.76 MB)


21-октябр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Аммофос-Максам” АЖда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Умуммиллий диктант” лойиҳаси ташкил этилди.



Мазкур лойиҳа корхона ишчи-ходимларининг давлат тилида иш юритиш самарадорлигини ошириш, она тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг имловий саводхонлиги ҳамда ёзма нутқ маданиятини баҳолаш мақсадида ўтказилди.



Диктант жараёнида корхона ишчи-ходимлари фаол иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.



“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 14.10.2026