“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

// 21.10.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.17 MB)

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, уни миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш ҳамда давлат тилига оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ўзбек тили байрами муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” республика танлови ғолиблари эълон қилинди.

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги.

Танлов учта йўналишда ўтказилди. “Ўзкимёсаноат” АЖ иккинчи йўналиш – “Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим” сифатида вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасида фахрли 2-ўринни эгаллади. “Ўзкимёсаноат” АЖга диплом, эсдалик совғалари, шунингдек, 20 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Қувонарлиси, “Фарғонаазот” АЖ алоқа цехи бошлиғи Владимирович Олег Здобников ўзбек тилига бўлган чексиз ҳурмати ва меҳри учун Вазирлар Маҳкамасининг махсус фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати