Ҳужжат қабул қилиш муддати 2020 йил 20 августга қадар узайтирилди

// 27.07.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (49.76 KB)

Ҳурматли абитуриентлар!

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари таклифларига ҳамда ҳужжат топширувчиларнинг сони кўплигини ҳисобга олган ҳолда Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳар филиалининг Қабул комиссияси қарори билан ҳужжут қабул қилиш муддати 2020 йил 20-августга қадар узайтирилди.

МДҲ давлатларидаги етакчи университетлардан бирида ўқиш имкониятини бой берманг!

Кимё – бу мўжизалар соҳаси, унда инсониятнинг бахт-саодати яширинган бўлиб, айнан шу соҳада инсон ақл-заковати билан катта кашфиётлар амалга оширилади.

Сизни университетимизда илм-фан, билим, янги кашфиётлар, фойдали маълумотлар, янги танишлар, қувонч ва табассум кутмоқда! Кимё сизни кутмоқда!

Қўшимча маълумот учун телефон рақами: +998997849344

Бизнинг телеграм канал: https://t.me/dmuctruz