Президентимиз мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ўрганилди

// 09.01.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (617.1 KB)

“Максам-Чирчиқ”АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Мурожаатномада сўнгги тўққиз йилда эришилган натижалар аниқ рақам ва далиллар асосида чуқур таҳлил қилинди. Давлат ва жамият олдида турган долзарб вазифалар очиқ-ойдин белгилаб берилди. Энг муҳими, илгари сурилган ташаббус ва ғоялар жамиятда ижтимоий кайфиятни кўтариб, аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончи ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлади.

Тадбир давомида Мурожаатнома мазмунини, унда илгари сурилган йўналишларни корхона ишчи-хизматчилари ўртасида кенг ва тизимли тарғиб этиш зарурлиги, уларни Ватан тараққиёти йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этишга чорлаш муҳим вазифа экани қайд этилди.

 "Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 09.01.2026