“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ орқали ёритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан 2020 йил давомида Пресс-тур ташкил этиш режаси тасдиқланди.
Ушбу режага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Навоийазот” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар ва жорий йил ҳаётга тадбиқ этилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида илк Пресс-тур 2020 йил 4 март куни Навоий вилоятида ташкил этилди.