“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ташкил этилди

// 08.01.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (964.08 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимоти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжумани 2021 йил 8 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари, маҳсулот ҳажми ва маҳсулот турлари ҳақидаги маълумот берилди.

2020 йилда қиймати 7301,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 2019 йилга нисбатан 108,3%ни ташкил этди. Шундан 1180,8 минг тонна минерал ўғитлар, 244,4 минг тонна кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2021 йилда эса 9291,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва ўсиш суръати 121%ни ташкил этиши кутилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ,
2020 йилда қиймати 1342,8 млрд. сўмлик 23 та лойиҳа амалга оширилди ва ўсиш суръати 166,5 %ни ташкил этди. 2021 йилда эса 1467,1 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Саноат кооперацияси доирасида 2020 йилда жами 7 турдаги 592,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2020 йилда жами 803,4 млрд. сўмлик солиқ ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини таъминланди, шу жумладан, бюджетга – 668,8 млрд. сўм, бюджетдан ташқари жамғармаларига – 134,6 млрд. сўм.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи 310,7 млрд. сўмга (4,4 фоизга) камайтирилди. Асосий эътибор энергоресурслар сарфини камайтиришга қаратилиб, 64,5 млрд. сўмга энергия ресурслари жумладан, 6,65 млрд. сўмлик 11,6 млн. м3 табиий газ, 30.6 млрд. сўмлик 113,7 млн. кВт/с электроэнергия ва бошқа ЁЭР (ТЭР)лар бўйича 27.2 млрд. сўм тежалди.

Хусусан, “Навоийазот” АЖ – замонавий энергия тежамкор технологиялар орқали “Азот кислота” ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши натижасида 18,1 млрд. сўм тежалди, шу билан бирга 41,1 млн. кВт/с иқтисод қилинди.

“Фарғонаазот” АЖ – замонавий ҳаво ажратиш блокини ишга тушириш ҳисобига 2 та эски турбокомпрессор фаолиятини тўхтатиш натижасида 21,4 млрд. сўмлик 48.6 млн. кВт/с электр энергияси тежалди.

2020 йил якуни билан умумий қиймати 188,9 млн. долларга тенг бўлган кимёвий маҳсулотлар, шу жумладан, минерал ўғитлар 131,9 млн. долл. (44,2 млн. долл. – аммиакли селитра, 41,9 млн. долл. – карбамид, 36,5 млн. долл. – хлорли калий, 2,3 млн. долл. – аммоний сульфати.), ва бошқа турдаги кимё маҳсулотлари 57 млн. долл. (12,2 млн. долл. – кальцийланган сода, 5,9 млн. долл. – НАНП.) қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди. 2019 йилга нисбатан йиллик ўсиш суръати 108,0%ни ташкил этди (2019 йил – 174,91 млн. долл.).

2020 йилда умумий 41 турдаги маҳсулотлар экспортга чиқарилиб (2019 йилда 34), экспорт қилинаётган маҳсулотларни диверсификациялаш бўйича ишлар олиб борилди. Натижада жорий йилда ПВХ, гипохлорид, каустик сода, полиэтилен пленкаси ва автомобиль шинаси каби янги турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 17,3 млн. долларлик экспорт шартномалари имзоланди ва 2020 йил 31 декабрь ҳолатига 12 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Бугунги кунда қиймати 6031 млн. долларлик 33 та истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, полемерлар (5 та), кимёвий ўғитлар (5 та), органик бирикмалар (1 та), бошқа кимёвий элементлар (8 та), ювиш воситалари (1 та), оқсил моддалар (1 та), кимёвий элементлар (11 та), НИОКР (1 та). Лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 2470 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 1002 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилади ҳамда 5133 та янги иш ўрни яратилади.

Йил якуни билан умумий қиймати 1,2 млрд. долларлик 7 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Хусусан:

май ойида – Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида қиймати 4,5 млн. долларлик йилига 2,0 минг тонна карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ишлаб чиқариш;

май ойида – Жиззах вилоятида қиймати 1,0 млн. долларлик йилига 10 млн. дона полиэтилен қоп ишлаб чиқариш;

июнь ойида – “Навоийазот” корхонасида қиймати  216,6 млн. долларлик йилига 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқариш;

сентябрь ойида – Жиззах вилоятида қиймати 200 минг долларлик йилига
1,0 минг тонна кимёвий бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

2020 йил 16 декабрда – “Фарғонаазот” АЖда қиймати 0,5 млн. долларлик нитрат натрий йиллик ишлаб чиқариш қувватини 4,5 минг тоннага ва бикарбонат натрийни 3 минг тоннага етказиш;

2020 йил 23 декабрда – “Навоийазот” АЖда қиймати 985,7 млн. долларлик йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш йирик комплекс;

2020 йил 28 декабрда – “Қўқон суперфосфат заводи” АЖни модернизация қилиш I босқичи (лойиҳа қиймати 30,0 млн. долл.).

2021 йилда жами 9,3 трлн. сўм кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 121,0 фоизга (I чорак – 2,1 трлн. сўм, 107,0 фоиз) таъминланади. Ҳусусан, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш cоф ҳолда жами 1,47 млн тонна, шу жумладан: азотли – 1116,6 минг тонна, фосфорли – 133,4 минг тонна, калийли – 216 минг тонна ҳажмда таъминланади.

2021 йилда кимё корхоналари томонидан жами 26 турдаги 1 467,1 млрд. сўмлик (I-чорак – 293,4 млрд. сўм) маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати