Прагада халқаро ўқув-амалий семинар: гендер тенглик ва молиявий инклюзия бўйича Европа тажрибаси

// 25.02.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (13.96 MB)

“Ўзкимёсаноат“ АЖ бошқаруви раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова ҳамда жамиятнинг Иқтисодиёт ва бизнесни режалаштириш департаменти бошлиғи Раъно Абдурахмановалар Чехиянинг Прага шаҳрида «Гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги ва молиявий инклюзияга Европа ёндашуви» мавзусидаги ўқув-амалий семинарида иштирок этишди. 

Ўқув-амалий семинари молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тармоқлараро институти томонидан Чехия Европа амалий фанлар ва менежмент институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда иштирокчилар гендер тенглик тушунчаси, Европа ва глобал сиёсатлар, гендерга оид стереотипларни камайтириш механизмлари, статистикаси ва таҳлил амалиёти, аёлларнинг молиявий саводхонлигини ошириш масалалари юзасидан назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашди. 

Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш инструментлари (кредит, грант, микромолия, венчур капитал), IT-стартаплар, рақамли иқтисодиёт ва ESG тамойиллари бўйича Европа тажрибаси ўрганилди.

Хизмат сафари доирасида иштирокчилар Карлов университети ҳамда Чехия Миллий банкига ташриф буюрилиб, гендер инклюзия ва молиявий сиёсат йўналишларидаги илғор амалиётлар билан яқиндан танишишди.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.02.2026