“Париж битимининг 6-моддаси ва Қўшма кредитлаш механизми (ЖCМ)ни Ўзбекистонда амалга ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

// 02.03.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (743.35 KB)

Тошкент шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ҳамкорлигида Париж битимининг 6-моддасини амалга ошириш ва Қўшма кредитлаш механизми (JCM)ни жорий этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда давлат ташкилотлари, соҳавий идоралар ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Экология ва яшил иқтисодиёт бўлими мутахассислари ҳам фаол қатнашиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар.

Муҳокамалар давомида углерод бирликлари савдосини амалиётга жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида декарбонизация лойиҳаларини кенгайтириш, шунингдек, халқаро иқлим механизмларидан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. 


 


Сўнгги янгилаш санаси: 02.03.2026