Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни ижросини таъминлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтачи” МФЙ ҳудудида яшовчи ишсиз ёшлар бириктирилган.
Мазкур топшириқ ижросини самарали ташкил этиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Мустафаев ушбу ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳар бир ёшнинг маълумоти, амалий кўникмалари ҳамда келгусидаги меҳнат фаолиятига оид мақсадлари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, уларнинг ижтимоий аҳволи ва мавжуд муаммолари батафсил ўрганилди.
Таҳлиллар асосида ёшларни иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш, малака ошириш курсларига жалб этиш ҳамда манзилли амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.