Бу ерда поливинилхлориддан қувурлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда. Кунига 4,5-5 тонна хомашёни қайта ишлаш қувватига эга мажмуа ходимлари томонидан 8 хил турдаги диаметри 90 мм.дан 250 мм.гача , қалинлиги 14,8 mm.ni ташкил этадиган қувурлар етказиб берилади.
Илк маҳсулот тайёрланиб, синовдан муваффақиятли ўтди. Хитой ускуналари билан таъминланган мажмуага қўшимча қувватларни ўрнатиш кўзда тутилган.
Бу эса авваллари хориждан келтирилган зангламайдиган пўлат ва темирдан ишлаб чиқарилган маҳсулотни поливинилхлориддан тайёрланган қувурларга алмаштириш имконини беради.
Натижада маблағ иқтисод қилинади, жамият эҳтиёжи учун зарур бўлган қувурлар корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилади.
"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ