“Навоийазот” АЖда ўтказилган семинар

// 20.04.2015 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.12 KB)

2015 йил 18 апрелда “Навоийазот” АЖ негизида тармоқ Инновация дастурини амалга ошириш бўйича“Ўзкимёсаноат” ДАК таркибидаги корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида семинар-кенгаш ўтказилди.

Бу тадбирдан асосий мақсад кимё корхоналарида олиб борилаётган ва тармоқни ривожланишига, ишлаб-чиқаришни ўсишига, импорт ўрнини босувчи янги махсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишдан иборатдир.

Хусусан, 2010-2014 йиллар мобайнида Инновация дастури доирасидареспублика олимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида компания корхоналарида 40 турдан зиёд олдин ишлаб чиқарилмаган янги турдаги кимёвий махсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада 1,7 млн. тоннага яқин умумий қиймати 878,8 млрд. сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Семинар-кенгашда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, Навои кон-металлургия институтидан ташриф буюрган бир қатор олимлар иштирок этдилар.