Республика Вирусиология илмий-текшириш институти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига кимёвий дезинфекция маҳсулоти тақдим этилди

// 21.03.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (283.32 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика Вирусиология илмий-текшириш институти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига беғараз тақдим этилди.

Натрий гипохлорит - бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ҳайрия тадбири орқали тақдим этилган натрий гипохлорит маҳсулоти Республика Вирусиология илмий-текшириш институти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олиб бориладиган профилактик дезинфекция амалиётини янада самарали ташкил этишга кичик хиссасини қўшади деган умиддамиз.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати