“Мустақиллик кубоги”: волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди

// 18.08.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (592.95 KB)

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар ходимлари ўртасида ташкил этилаётган “Мустақиллик кубоги” спорт мусобақалари қизғин давом этмоқда.



Бугун мусобақа доирасида эркаклар ўртасидаги волейбол баҳслари ўз якунига етди. Унда тармоқ корхоналаридан шакллантирилган 8 та жамоа ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Мусобақанинг асосий мақсади — ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортга қизиқишни ошириш, жамоавий руҳ ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, дўстона муносабатларни ривожлантириш.



Мусобақа якунлари:

  • 1-ўрин — “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ жамоаси
  • 2-ўрин — “Деҳқонобод калий заводи” АЖ жамоаси
  • 3-ўрин — “Максам-Чирчиқ” АЖ жамоаси

Ғолиб жамоаларни муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда ҳам юқори натижалар тилаймиз!
 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.08.2026