Муҳандислик йўналишлари бўйича “Келажак муҳандиси” республика танлови бўлиб ўтади

// 20.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.99 KB)

Агар сиз муҳандисликка қизиқсангиз ва инновацион фикрларингиз ва ишланмаларингиз бўлса, бу танлов сиз учун ажойиб имконият!

Танлов "Энг яхши ғоя", "Энг яхши лойиҳа", "Энг яхши ихтиро" йўналишлари бўйича бўлиб ўтади. 

Кимлар танловда иштирок эта олади:

  • амалиётчи муҳандислар - саноат корхоналари ва технопарк мутахассислари, докторантлар ва тадқиқотчилар  (40 ёшгача)
  • ОТМларда фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар (40 ёшгача)
  • бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари 

Танлов ғолиблари учун совринлар эса қуйидагича:

  • 1-ўрин -  9 нафар ғолибга -  электромобил 
  • 2-ўрин -  чет элда малака ошириш 
  • 3-ўрин -  пул муфокотлари

Аризаларни топшириш учун muhandis.edu.uz http://muhandis.edu.uz да рўйхатдан ўтинг!

Аризалар 31-март кунигача қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: 
+99898 55 520-08-08
+99898 90 065-05-09

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.03.2025