Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори билан учрашув ташкил этилди

// 12.03.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (128.34 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 11 март куни Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори А.Мажуга бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ўқув жараёнлари, олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари муҳокама этилди.

Учрашув давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раиси Ж.Мирзамахмудов Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори А.Мажуга билан Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борди.

Учрашув якунида қарорда белгиланган вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати