Меҳнат муҳофазаси бўйича мулоқот ташкил этилди

// 17.09.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (272.6 KB)

 

Корхонанинг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди. 

Мулоқот чоғида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри ва доимий фойдаланиш, меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя қилиш, ишлаб чиқариш ва цехлардаги технологик жараён назоратида масъулиятли бўлишга оид тавсиялар берилди. Ходим унга нисбатан чора кўрилишининг хавфи борлиги учун эмас, аввало ўз саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши зарурлиги таъкидланди.

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Сўнгги янгилаш санаси: 17.09.2024