"МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" АЖда содир бўлган портлаш юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

// 04.10.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (151.27 KB)

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Махам-Чирчиқ» АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида 4-октабр соат 08:30 ларда қисқа портлаш юз берган. Натижада цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан. 

Ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Шу билан бирга атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб боришган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати