«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖДА ЯПОНИЯНИНГ «MARUBENI» КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

// 30.03.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (372.07 KB)

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Япониянинг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланган «Marubeni» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Кенсуке Нишияма таништирилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Япония ва Шарқий Осиё мамлакатларида минерал ўғитлар ҳамда кимёвий махсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондан ушбу махсулотларни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, «Marubeni» Япониянинг энг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг маҳсулот ассортименти жуда кенг бўлиб, улар таркибига кимё саноати махсулотлари ҳам киради. Унинг Японияда 30 та филиали ва 79 та давлатда 158 та ваколатхоналари мавжуд.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати