«Максам-Чирчиқ» АЖда хотин-қизлар билан мулоқот бўлиб ўтди

// 27.09.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (604.92 KB)

Бугун «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ташриф буюрди.

Корхона мажлислар залида жамиятда фаолият юритаётган хотин-қизлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Унда  «Максам-Чирчиқ» АЖ бошқаруви раиси Х.Сайдахмедов, «Ўзкимёсаноат»АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси С.Абдурахманова ҳамда корхона хотин-қизлари иштирок этишди. Тадбирда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳим масала эканлиги, шу боисдан юртимизда оила ва хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб хайрли ташаббуслар амалга оширилаётганлиги  алоҳида таъкидланди.

Самимий руҳда ўтган мулоқот жараёнида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

«Максам-Чирчиқ» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 27.09.2024