
“Ўзкимёсаноат” АЖ мутасадди ва масъул ходимлари “Навоийазот” АЖдаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишдилар.
Қайд этиш лозим, ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда обектларнинг мавсумда режадагидек фаолият юритишига эришиш мақсадида корхонада кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари техник кўрикдан ўтказилиб, газ ва иссиқлик тармоқлари, буғ қувурлари ҳамда темир йўлларда таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари олиб борилди. Ўрганиш чоғида амалга оширилган чора-тадбирларнинг сифати, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Жараёнда куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш, технологик жараёнларда кузатилиши мумкин бўлган узилишларга йўл қўймаслик ҳамда мавжуд техник имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан масъул ходимларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

