Куз мавсумида “Навоийазот» АЖ да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 122 000 дона кўчат экилди

// 03.12.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (413.33 KB)

Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.

Бу жараёнда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан саноат корхонларининг фаоллиги айниқса, муҳим.  «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхонларида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2024 йил куз мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида “Навоийазот»  АЖга қарашли ҳудудлар ва Конимех туманида дарахтлар, кўчатлар, буталар экиш, парваришлаш, уларни суғориш ишлари олиб борилди.

 «Ўзкимёсаноат» АЖ «Экология ва яшил иқтисодиёт» бўлими бошлиғи  Данияр Ниязов томонидан «Навоиязот» АЖда лойиҳа доирасида вазифалар ижроси бўйича ўрганишлар ўтказилиб, таҳлил қилинди. Унга кўра, жорий йил август-ноябрь ойларида «Навоиязот» АЖ санитар ҳимоя ҳудудида ерлар чиқиндилардан тозаланган ва ушбу ерларга кўкаламзорлаштириш мақсадида ишлов берилмоқда.Тайёрланган 5,2 гектар ерда ўзлаштириш ишлари олиб борилди. “Навоийазот”  АЖ ходимларининг саъйи-ҳаракати билан 30 000 дона тут ва қайрағоч кўчатлари экилди.

Конимех тумани ҳудудида ҳам кўкаламзорлаштириш мақсадида янги ерларни очиш чора-тадбири амалга оширилиб, 10 га ерда агротехник тадбирлар олиб борилди.  Ҳудудда 92 000 дона саксовул бута кўчатлари экилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати

 

 

 


Сўнгги янгилаш санаси: 03.12.2024