“kun.uz” веб-сайтида жойлаштирилган ахборотга раддия жавоби

// 17.12.2015 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.7 KB)

Жорий йил 15 декабрда  “kun.uz”   интернет нашрида жойлаштирилган “Ўзбекистонда  500 миллион  долларлик  кимё  заводи қурилади” деб номланган ахборотга  “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати ўз муносабатини билдиришни лозим деб топди.
Биринчидан, “Узкимёсаноат” АЖ вакиллари хабарда келтирилган “Даниянинг  Intex Engineering, Италиянинг Smet Balestra ва Финляндиянинг Outotec компаниялари билан ҳеч қачон, ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган.

Аслида, 2015 йил 5-6 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро инвестицион анжумани доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ Испаниянинг Intecsa Ingenieria Industrial S.A., Италиянинг Desmet Ballestra ва Германиянинг Outotec компаниялари билан 2020 йилигача Навоий вилоятида мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандуми имзоланди.

Иккинчидан, хабарда келтирилган  “лойиҳанинг умумий қиймати 500 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 400 млн доллари хорижий ҳамкорлар томонидан инвестиция қилинади” жумла ҳам эришган келишувга мутлақо зид, чунки имзоланган меморандумда бундай мажбуриятларни ҳеч қайси томон ўз зиммасига олмаган. Лойиҳа қиймати фақатгина дастлабки техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилгандан кейин аниқланади.

Юқорида зикр этилган далиллардан келиб чиқиб, “kun.uz”   интернет нашри таҳририятига қўлига тушган шу каби хабарларни чоп этишдан олдин яхшилаб текшириб кўриш маслаҳатини бермоқчимиз.