Жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назоратни кучайтириш, шу жумладан, комплаенс-назорат бўлинмаларининг салоҳиятини ошириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан интенсив ўқув курслари ташкил этилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармасининг раҳбар ва ходимлари ҳам ушбу ўқув семинарида иштирок этмоқда.
Ўқув дастури доирасида соҳа экспертлари манфаатлар тўқнашувини бошқариш, давлат хизматчиларининг коррупция хавф-хатарларига бардошлилигини баҳолаш ва бу хавфларни камайтириш учун хорижий тажрибаларни амалий равишда қўллаш йўллари бўйича машғулотлар ўтказишмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш фақатгина юридик ва иқтисодий нуқтаи назардан эмас, балки жамиятнинг ишонч ва адолатга бўлган талабига ҳам жавоб беради. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш давлат ташкилотларининг самарали фаолият юритиши, ресурсларнинг адолатли тақсимланиши ва халққа сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Бу эса ўз навбатида иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини ва жамиятда адолатли ва шаффоф бошқарув тизимини шакллантиришга ёрдам беради.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати