Корхоналарнинг атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ фаолияти ўрганилмоқда

// 05.05.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.26 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да экологик барқарорликни ошириш ҳамда муаммоларни ҳал этиш мақсадида Жамиятнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти Экология ва “яшил” иқтисодиёт бўлими ходимлари 1-2-май кунлари “Деҳқонобод калий заводи” АЖда бўлишди.

Дастлаб мутахассислар корхона шлам ҳавзасининг ишчи ҳолати ва сув таҳлиллари ҳамда чанг газ тозалаш ускуналарининг ишлаш ҳолати (аспирация тизимлари) ва бошқа техник кўрсаткичларини ўрганиб чиқишди. 

2-босқич шлам ҳавзаси атрофида “Ўзбекгидрогеология” ДМ томонидан 15 та назорат қудуқлари бурғуланиб, ҳозирги кунда жамият экоаналитик лабораторияси лаборантлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъуллари томонидан эса ҳар ойда бир маротаба намуналар олиниб физик-кимёвий таҳлиллар ўтказиб борилмоқда.

Шунингдек, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Лойиҳа доирасида корхона ва унга туташ ҳудудларда шу йилнинг баҳор мавсумида жами 50 000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 19.2 га ер майдонларида “Яшил белбоғ”лар барпо этилди. 

Корхона фаолиятини экологик жиҳатдан ўрганишлар натижасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада яхшилаш ва тизимнинг барқарор ишлашини таминлаш юзасидан мутассаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 05.05.2025