Kорхона хотин-қизлари дам олиш кунларини спорт-соғломлаштириш ўйинлари билан ўтказишди

// 02.04.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.11 MB)

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ хотин-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўтишларини таъминлаш,  аёллар ўртасида учраётган зарарли одатлар, аср касалликларидан асраш мақсадида енгил атлетика спорт ўйинлари ўтказилди. 

Унда аёллар 
-  100 метрга югуриш;
-  арқонда сакраш;
-  узунликка сакраш каби шартларда ўз маҳоратларини синаб кўришди.

Мусобақа натижаларига кўра,
1-ўрин Матбуот котиби С.Суюновага;
2-ўрин Хўжалик бўлими ишчиси Гулмира Темировага;
3-ўрин Қозонхона оператори Элмера Муйидиноваларга насиб этди.   

Корхона хотин-қизлари учун ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ва эсда қоларди таассуротларга бой бўлди. Якунда ғолибларга корхона раҳбариятининг эсдалик совғалар топширилди.

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 02.04.2024