Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)

// 27.03.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.37 MB)

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) “Ўзкимёсаноат” АЖ билан билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (8 та ўрин) ва докторлик (PhD, 8 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча ҳаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади! Ўқишни муваффаққиятли тамомлаганлар янги ташкил этиладиган Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказида ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади! Хужжатлар 2023 йилнинг 15 майгача қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз ва хужжатларни онлайн тарзда юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин:

Батафсил: https://admission.ust.ac.kr/bbs/BBSMSTR_000000000861/list.do

Телефонлар: (+998) 97 136-35-07; (+998) 97 136-35-32; (+998) 90 392-09-02

Электрон манзил: mailto:empark@krict.re.kr

 


Сўнгги янгилаш санаси: 27.03.2023