Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ грант танловини эълон қилади!

// 30.05.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.36 MB)

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (12 та ўрин) ва докторлик (ПҳД, 10 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча xаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади! Ўқишни муваффаққиятли тамомлаганлар янги ташкил этиладиган Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказида ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади! Ҳужжатлар 2022 йилнинг 31 июлигача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз ва хужжатларни онлайн тарзда юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин:

https://forms.gle/Si7CiuXdccnHxFzD9

Телефонлар: (+998) 97 136-35-07; (+998) 90 139-90-07; (+998) 90 045-42-28; (+998) 93 562-76-25