«Китобхон ходим» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

// 21.10.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (28.47 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги» фармони, «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, китобхонликка кенг тарғиб этиш мақсадида тармоқ корхоналарида «Китобхон ходим» танловининг илк босқичлари ўтказилган эди.

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда 30 ёшдан юқори бўлган ходимлар учун танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда ходимлар 3 та шарт бўйича беллашиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, атоқли шоир-ёзувчилар ва алломаларнинг таржимаи ҳоллари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 21.10.2024