Кимёгарлар донорлик акциясида иштирок этишди

// 12.09.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (599.29 KB)

Хайрли ташаббус вақт танламайди. Бемор саломатлиги ва ҳаёти муҳофазасида иштирок этиш истаги саховат тадбирларида намоён бўлади.

Корхона ходимлари қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжи бўлган беморлар соғлигини тиклаш мақсадида мунтазам равишда хайрия акцияларида иштирок этиб келишади. «Мен донорман» шиори бугун ҳам жамият мутахассисларини вилоят қон қўйиш станциясида бирлаштирди. Ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган соҳа вакиллари қон донори сифатида хайрия тадбирида фаол қатнашдилар.

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Сўнгги янгилаш санаси: 12.09.2024