Кимё саноати ва илм-фан интеграцияси

// 16.11.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (597.29 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳамкорликнинг асосий мақсади илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, тармоқ корхоналари фаолиятидаги долзарб масалаларга илмий ечимлар топишдан иборат.

Навбатдаги учрашув Янги Ўзбекистон университети вакиллари билан бўлиб ўтди.



Мулоқот давомида жамият тизимидаги корхоналарда мавжуд муаммоли масалаларни ўрганиш, уларга илмий ёндашув асосида ечим топиш ҳамда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.



Шунингдек, технологик жараёнларини такомиллаштириш, корхоналар самарадорлигини ошириш ва тайёр маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини яхшилашда университетнинг илмий салоҳияти ва мутахассислар тажрибасидан фойдаланиш имкониятларига эътибор қаратилди.


Сўнгги янгилаш санаси: 16.11.2026