ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси ўртасида битим имзоланди

// 15.09.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (497.44 KB)

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси бошқаруви раиси, жаноб Ван Бо иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноати соҳасида қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилди.

Эришилган келишувларга кўра, томонлар сирка кислотаси ва унинг ҳосилалари, винил-ацетат, монохлоратсетик кислота ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишади.

Тадбир якунида нафақат икки компания ўртасида, балки мамлакатлар миқёсида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш жуда  муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, томонлар имзоланган битим доирасида қўшма лойиҳаларни тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш ва “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олишди. 

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати