“Kimyo girls” республика олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди

// 03.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (45.5 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳри филиали ҳамда Илм-фан ва таʻлим-тарбияни ривожлантириш халқаро “Зиё Форум”  фонди томонидан анъанавий “Kimyo girls” республика олимпиадасининг навбатдаги ғолибалари аниқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таʻлим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан ташкил этилган ушбу олимпиадада бу йили иштирок этиш учун 600 нафардан ортиқ талаба-қиздан  аризалар келиб тушди. 

Олимпиада тест, амалий лаборатория топшириқлари ва инновацион лойиҳалар – уч босқичда бўлиб ўтди ва финалда  10 нафар талаба қиз иштирок этди. Улар жамоа бўлиб,  соҳага оид ўз инновацион лойиҳаларини тақдим этишди. 

Лойиҳалар долзарблиги, энерготежамкорлиги ва иқтисодий самарадорлигига кўра баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, ҳакамлар ҳайʻати ғолибларни аниқлаб, 1, 2 ва 3-ўринларни белгилади.

Ғолибларга диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди. Бу каби олимпиадалар талаба-қизларнинг билим ва истеъдодларини намойиш этиш, касбий ривожланиш ва илм-фанга янада рағбатлантиришга хизмат қилади. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 05.03.2025