Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз кимёгарлар!

// 31.05.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (4.36 MB)

Азиз ҳамкасблар, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳамда барча тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган қадрли кимёгарлар!

Сизларни касб байрами – Кимёгарлар куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Кимё саноати миллий иқтисодиётимизнинг энг серқирра, долзарб ва юртимиз равнақига катта ҳисса қўшувчи соҳаларидан бири. Бундай шарафли соҳада хизмат қилаётган ҳақиқий фидоий, ўз касбининг устаси бўлган кучли мутахассисларнинг меҳнати ҳар қандай олқишу, эътирофларга сазовор.

Эзгу мақсадларимизни амалга оширишда аввало ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик, кўтаринки кайфият, хонадонингизга хотиржамлик, файзу барака, касбий фаолиятингизга ғайрату шижоат ва муваффақиятлар тилаймиз!

Сизнинг меҳнатингиз энг қимматбаҳо кимёвий элемент. Танлаган йўлингиз ва касбингиз билан фахрланиш ҳисси сизларни асло тарк этмасин!


Сўнгги янгилаш санаси: 01.06.2026