Инсон қадри учун: “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда

// 29.09.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.29 MB)

“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

2025 йилда давомида мазкур маҳаллаларда:

  • 469 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди;
  • жами 39 та микролойиҳа амалга оширилди.

Маҳаллаларнинг ички инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар назорат қилинди. Аниқланган муаммолар бўйича мутасаддиларга таклиф-тавсиялар берилди.

Аҳамиятлиси, “Чашмаимирон” маҳалласини суғориш тизими билан таъминлаш мақсадида Жамият ҳомийлигида 2 та қудуқ қазилиб, натижада 70 га яқин хонадон ўз томорқасидан унумли фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Сентябр ойида ушбу қудуқлар аҳолига фойдаланиш учун топширилди.

Мазкур амалий ишлар аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш, ўзига иш ўрин яратиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 29.09.2025