“Инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди

// 16.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (413.37 KB)

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, жамиятнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда иқтидорли, интилувчан, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни аниқлаш мақсадида “Инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда иштирокчилар экологик муаммолар ечими, янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, корхона харажатларини тежаш, иш ўринлари яратиш ва қўшимча даромад келтирувчи лойиҳаларни тақдим этишди.

Ҳар бир тақдимотдаги ишланмалар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб, баҳолаш мезонида ғояларнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов якунларига кўра:
 1- ўрин Дилором Куйлиева, Сув таъминоти ва канализация цехи , ички сув таъминоти ва канализация  участкаси цех технологи;
 2 - ўрин Маҳзуна Кучкинова, Маркетинг ва сотиш бўлими сотиш бўйича иқтисодчиси;
 3 - ўрин Юлдуз Абдурахмонова, Завод марказий лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти эгаллади.

Иштирокчилар пул мукофоти билан тақдирланди. Ғолиб бўлган иштирокчиларимиз республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 “Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 16.02.2024