“Ўзкимёсаноат” ДАК Инновация ярмаркаси ишида фаол қатнашди

// 27.05.2015 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.76 KB)

“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари  шу йил 19-21 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VIII Республика инновация ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар  ярмакаси ишида фаол иштирок этди.

Ярмарканинг кимё саноати  шуъбасида компания корхоналари томонидан 2014 йилда ўзлаштирилган ва жорий йилда ишлаб чиқарилишини режалаштирилган  маҳсулотлар намуналари, 2015 йил инновация лойиҳалари ҳамда “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарининг инновация эҳтиёжлари бўйича материаллар намойиш этилди.

Яҳланган йўлларни эритувчи, минерал ўғитларнинг ёпишқоқлигига қарши ва  қуввурлар ичини тозалаш реагентлар, «POLYPAC-UZ» полимер реагенти, "FERFLEX"  клей, калий сулфати, мураккаб азотли-фосфорли-калийли ўғитлар ишлаб чиқариш технологиялар ярмарка қатнашчиларининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Ярмарка давомида 1 518,0 млн. сўмлик 18 шартномалар тузилди.

Ушбу тадбир якуни билан “Ўзкимёсаноат” ДАК VIII Республика инновация ғоялар, технологиялар ва лойиҳар  ярмакаси ишида фаол иштирок этгани учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Тошкент Давлат техник университети қошидаги “Магистр” илмий –ишлаб чиқариш муассасаси билан ҳамкорликда яратилган “Аммиакли селитранинг ёпишқоқлигига қарши реагенти”  “Саноат” номинациясида энг яхши инновация ишланмаси деб топилди.

“Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизмати