Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказиладиган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида “Ўзкимёсаноат” АЖ иштирок этади.
“Ўзэкспомарказ” тўртинчи павилонида “Ўзкимёсаноат” АЖ кўргазма стенди безатилади ва барча турдаги маҳсулотлар, импортга бўлган талаблар рўйхати ва маҳаллийлаштириш лойиҳалари намойиш этилади.
Шунингдек, тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида 2020-2021 йилларда импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштириш маҳсулотлари, 2020-2021 йилларда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича таклиф қилинаётган лойиҳалар, 2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар, 2022-2024 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар ҳамда суюқ ва сувда тўлиқ эрувчан комплекс минерал ўғитлар рўйхати ҳам тақдим этилиди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати