“ИХТИРОЧИ АЁЛ – 2026” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ!
“Ихтирочи аёл – 2026” танловининг республика босқичида кимё саноати, илм-фан ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшаётган иқтидорли аёллар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
Танловнинг турли номинациялари ҳамда фахрли ўринлари бўйича қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:
I ўрин соҳибаси “Навоийазот” АЖ ходими Самадова Дилафруз.
IIўрин соҳибалари:
“Максам-Чирчиқ” АЖ ходими Абдухаликова Назира;
“Аммофос-Максам” АЖ ходими Байзакова Лобар;
III ўрин соҳибалари:
Тошкент кимё-технология институти талабаси Абдураҳимова Баҳмалой;
“Навоийзот” АЖ ходимлари Рўзиқулова Гулбаҳор ва Раҳимова Гулчеҳра.
“Энг яхши эко инновация” номинацияси: “Аммофос-Максам” АЖ ходими Эргашева Дилноза;
“Энг яхши келажак материали” номинацияси: Тошкент кимё-технология институти талабаси Абдужалилова Ойиша;
“Энг яхши тадқиқот иши” номинацияси: Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси Юсупходжаева Зулфия.
Ғолиблар “Ўзкимёсаноат” АЖнинг диплом, статуетка ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Барча ғолибаларни самимий муборакбод этамиз! Уларга янги ихтиролар, илмий изланишлар, улкан ютуқлар ва келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!