Хушхабар - “Ўзкимёсаноат” АЖ етакчи бухгалтери “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

// 06.03.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.17 MB)

Хушхабар - “Ўзкимёсаноат” АЖ Бухгалтерия ва корпоратив ҳисоботи бошқармаси етакчи бухгалтери Нодирахон Ризаева “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

Аҳамиятлиси, шундай юксак эътироф этилган аёллар орасида Жамиятимизнинг энди яна бир мутахассиси бор. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Нодирахон Ризаевани ушбу мукофот билан қутлайди ва келгусидаги ишларига улкан зафарлар, оилавий фаровонлик тилайди.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 10.03.2026