
Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган “Касаба уюшмалари фаолиятида сунъий интеллект: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Республика кенгаши кубоги учун стартап лойиҳалар танловида қувончли натижага эришилди.
Танловда тармоқ корхоналари ўртасида "Максам-Чирчиқ" АЖ муносиб равишда ғолибликни қўлга киритиб, I даражали диплом билан тақдирланди!
Ушбу муваффақият билан лойиҳа муаллифлари ва барча иштирокчиларни самимий муборакбод этамиз!