Хитой 2027-йил учун минерал ўғитлар импорти квоталарини белгилади

// 14.10.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (291.29 KB)

Хитойда минерал ўғитлар импорти бўйича тариф квоталари ҳамда уларни тақсимлаш тартиби белгиланди. Умумий ҳисобда Хитой корхоналари 13,65 млн тонна минерал ўғит импорт қилишлари мумкин.

Ушбу ҳажмнинг

  • 3,3 млн тоннаси — карбамид,
  • 6,9 млн тоннаси — диаммонийфосфат
  • 3,45 млн тоннаси эса комплекс ўғитлар ҳиссасига тўғри келади.

Квоталар қуйидагича тақсимланади:

Sinochem Group ва China National Agricultural Means of Production Group Corporation давлат компаниялари — уларга 2,97 млн тонна карбамид, 3,52 млн тонна ДАП ва 1,76 млн тонна комплекс ўғитлар импорти учун квота ажратилди.

Нодавлат корхоналар — улар 330 минг тонна карбамид, 3,38 млн тонна ДАП ва 1,69 млн тонна комплекс ўғитларни импорт қилишлари мумкин.

2027-йил учун белгиланган квоталар доирасидаги минерал ўғитлар ҳажми 2026-йилда белгиланган умумий миқдорга тенг.


Сўнгги янгилаш санаси: 14.10.2026