Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ҳамажиҳатликда ташкил этилди

// 21.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (431.26 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.

Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилди ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар, кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг август ойи юртимизда “Маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги”, деб белгиланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати