“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшмоқдалар.
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 март куни қабул қилинган фармойишига асосан ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, ҳашарнинг илк кунида тушга қадар 6 миллиондан ортиқ фуқароларимиз ушбу эзгулик тадбирида фаол қатнашди. Уларнинг 3 миллион 700 дан ортиғи ёшлардан иборатдир.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати